

"Биз йиллар давомида Мессидан жабр кўрдик. Балки "Барселона"да Месси бўлмаганида, биз кўпроқ совринлар ютган бўлардик.
Шундай вақтлар бўлдики, биз тарихдаги энг яхши "Барселона" билан ўйнадик. Бизда Моуриньюдек ажойиб мураббий бор эди, аммо бизга уларни ютиш оғир эди. Биз тез-тез ғалаба қозонмадик, катта кескинлик бор эди, буни баъзида биз, баъзида улар яратишарди", - дейди ўйинчи.
Рамос "Реал" билан 5 бор, Месси эса "Барса" билан Ла Лигада 10 бор зафар қучган.




