

Элма Авейру ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлис томонидан Португалия терма жамоаси сардорига йўлланган мурожаатни эълон қилди.
"CR7 янада каттароқ ҳурматга лойиқ эди. Терма жамоада тартиб-интизом, португалиялик журналистларда эса компетентлик ва миш-мишларни тарқатишда вазминлик етишмади. Мухлисларга келсак... улар қўлларида бор нарсанинг қадрига етмайдилар. Жамиятда ҳасад ва менсимаслик жуда кўп — ва бу нарса Португалияни CR7 давридан олдинги футболдаги ўша ўртамиёналикка қайтармоқда. Ҳаммаси учун раҳмат, CR7! Сен бундан кўпроғига муносиб эдинг!" — дейилади хабарда.



