

"Грециядан қўрқмаслигимиз керак, бироқ уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз шарт. Уларда ишлар яхши кетмоқда, таркибда айниқса ҳужум чизиғида кўплаб иқтидорли футболчилар жамланган. Осон бўлмайди.
Таркибга келсак: Ян Паул ван Хекке Сербияга қарши ўйинда зарба қабул қилиб олганди. У ҳақиқий жангчи ва сўнгги бир неча кун давомида машғулотларни давом эттиришга ҳаракат қилди, бироқ бугунги машғулотда оғриқ жуда кучли экани маълум бўлди. Жуда ачинарли ҳолат", – дея Хавининг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.
Греция – Нидерландия учрашуви пайшанба, 1 октябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.



