Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон – Сурия (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
1 окт 2026, 19:00
Ўзбекистон ҳамда Сурия ўртасидаги ўртоқлик баҳси бошланди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Сурия 0:0

Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Сайёджон Зайниддинов, Исмоил Нуралиев, Фарҳод Куралов

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Беҳруз Каримов, 5.Жаҳонгир Ўрозов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 20.Азиз Амонов, 21.Ҳусайн Норчаев, 22.Аббос Файзуллаев, 23.Шерзод Эсанов, 25.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 1.Владимир Назаров, 16.Эдем Неманов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Умарали Раҳмоналиев, 8.Жасурбек Жалолиддинов, 10.Азиз Ғаниев, 11.Азиз Холмуродов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 15.Эдем Неманов, 16.Достонбек Ҳамдамов, 17.Беҳруз Ўктамов, 18.Русланбек Жиянов, 24.Диёр Холматов, 26.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 27.Муҳаммад Ҳакимов.

Сурия: 22.Элиас Ҳадая, 2.Аҳмад Фақа, 4.Айҳам Ҳанз Усу, 5.Абдуллоҳ аш-Шомий, 7.Жан Яҳё Мустафо, 11.Маҳмуд ал-Асвад, 14.Муҳаммад Усмон (сардор), 15.Аҳмад Ёсин ад-Дали, 18.Йоҳаннес Данҳо, 20.Нуҳ Леон, 21.Алоуддин Ёсин ад-Дали.

Захира: 1.Аҳмад Мадания, 23.Шоҳир ас-Сакер, 3.Жумаа аз-Злит, 6.Холид Курдогли, 8.Муҳаммад ал-Ҳаллоқ, 9.Умар ас-Сома, 10.Маҳмуд ал-Мавос, 12.Мустафо Абдуллатиф, 13.Абдурраззоқ ал-Муҳаммад, 16.Элмар Абраҳам, 17.Висом Духон, 19.Закариё Ҳаннон.

Огоҳлантириш: Маҳмуд ал-Асвад (11)

⚠️ 19'. Ўзбекистон терма жамоасидан хавфли ҳужум! Чап қанот орқали уюштирилган ҳужум давомида Маҳмуд Маҳамаджонов жарима майдончаси ичига аниқ пас узатди. Қулай нуқтада бўлган Акмал Мозговой дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

🟨 11'. Сурия терма жамоаси аъзоси Маҳмуд ал-Асвад қоидани бузди: у Маҳмуд Маҳамаджоновни либосидан тортиб қолгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

⚠️ 3'. Сурия терма жамоасидан жуда хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячиларимиз бартараф этишди, аммо қайтган тўпга Жан Мустафо чап оёқда кучли зарба йўллади – тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳужумнинг давомида қайтган тўпни Айҳам Усу дарвозага йўллади, Абдувоҳид Неъматов катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.

2'. Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот орқали олдинга интилди. Қанотдан узатилган тўпни Сурия ҳимоячилари қайтаришди, қайтган тўпга Азиз Амонов зарба берди. Бироқ йўл-йўлакай тўп жамоадоши Акмал Мозговойга тегиб, ўз йўналишини йўқотди.

▶️ 1'. Бош ҳакам Сайёджон Зайниддиновнинг ҳуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди. Тўпни майдон марказидан Сурия терма жамоаси футболчилари ўйинга киритишди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўк, Сурия терма жамоаси эса оқ рангли либосларда тўп суради. Дўстона учрашув старт олиш арафасида.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia