Скалони: "Ҳамма Аргентина терма жамоасига қувонч ҳисси билан келади ва буни майдонга чиқиб кўрсатади"

Sherzod Nurmatov
1 окт 2026, 22:32
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ўртоқлик учрашуви доирасидаги Боливия устидан қозонилган ғалабани (4:0) изоҳлади.

"Йигитларнинг шу лаҳзадан завқланаётганини ва худди терма жамоанинг ҳақиқий ўйинчиларидек мадҳияни бошқалар билан биргаликда куйлашаётганини кўриш жуда ёқимли бўлди. Футболчиларнинг, айниқса, миллий жамоада анчадан бери бўлганларнинг бу ўйинга бўлган муносабати менга маъқул келмоқда. Барча бу ерга қувонч ҳисси билан келади ва буни майдонга чиқиб кўрсатади", – деди Скалони.

Кейинги учрашувда Аргентина 4 октябрь куни Буркина-Фасога қарши майдонга тушади, Боливия эса Гамбия билан куч синашади (5 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com