O Jogo: Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Sherzod Nurmatov
1 окт 2026, 13:55
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоа сафида бошқа тўп тепмаслик бўйича якуний қарорга келди.

Бу ҳақда “O Jogo” хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, 24 сентябрь куни Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Уэльс терма жамоасига қарши ўтказилган ўйин (1:0) 41 ёшли футболчи учун миллий терма либосидаги сўнггиси бўлди.

2.jpg

27 сентябрь куни Норвегияга қарши баҳсда (2:1) Роналду захира ўриндиғида қолди, шундан сўнг жамоавий машғулотларда иштирок этмади.

ОАВ хабарларига кўра, ҳужумчи ва Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ўртасида келишмовчилик келиб чиққан, аммо томонлар масалани ҳал этишган эди. 30 сентябрь куни Жезуш матбуот анжуманида Роналду 1 октябрдаги Данияга қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборишини маълум қилди. Шундан сўнг форвард Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этишга қарор қилганини эълон қилди ва ўз вақти келиб, миллий жамоадан кетиш сабаблари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор этишга ваъда берди.

Роналду терма жамоа сафида 234 та ўйин ўтказиб, 146 та гол урди. У миллий жамоа билан биргаликда 2016 йилда Европа чемпиони бўлди ҳамда икки бор Миллатлар Лигасида ғолибликни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: O Jogo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›