

Бу ҳақда “Marca“ ёзмоқда.
Манбанинг хабар беришича, 41 ёшли португалиялик қарорини ўзгартиришдан бош тортган, уларни тинглашни ҳам истамай, ўзининг шахсий самолётига чиққан ва мамлакатни тарк этган.
30 сентябрь куни Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш матбуот анжуманида Роналду 1 октябрдаги Данияга қарши баҳсни ўтказиб юборишини маълум қилганди. Шундан сўнг форвард Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этишга қарор қилганини эълон қилди ҳамда ўз вақти келиб кетиш сабаблари ҳақидаги ҳақиқатни айтиб беришга ваъда берди.
Роналду терма жамоа либосида 234 та ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол муаллифи бўлган. У миллий жамоа билан биргаликда 2016 йилда Европа чемпиони бўлган ҳамда икки бор Миллатлар Лигасида зафар қучган.



