Месси Испания иккинчи дивизиони клубини сотиб олди

Sherzod Nurmatov
1 окт 2026, 23:40
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Испания Сегунда дивизионида ўйнайдиган футбол клуби “Эльденсе”ни харид қилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Депортиво Эльденсе жамоаси Лионель Месси томонидан жамоа сотиб олинганини расман эълон қилди, бу клубнинг 100 йилдан ортиқ тарихида янги ва ҳаяжонли бобнинг бошланишини англатади.

Спорт тарихидаги энг муҳим шахслардан бирининг Испания профессионал футболига “Эльденсе” эгаси сифатида келиши клубнинг спорт, институционал ва ижтимоий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган узоқ муддатли лойиҳанинг бошланишини англатади. 1921 йилда ташкил этилган “Эльденсе” ўзининг илдизлари, тарихи ҳамда кўк ва қизил рангларини сақлаб қолган ҳолда профессионал футболда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ниятлари билан янги босқичга қадам қўймоқда", – дейилади клуб баёнотида.

“Эльденсе“ 2026/27 йилги мавсумда 5 очко тўплади ва Сегунда турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: cdeldense.es