Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари

Iskandarov Abdulaziz
9 июн 2025
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги баҳси доирасида Қатарга қарши майдонга чиқади.

Қатар биз учун таниш рақиб ҳисобланади. Улар билан тарихда ўзаро кўп тўқнаш келганмиз ва аксарият ўйинлар мундиал саралашларига тўғри келган. Бундан ташқари ўртоқлик ўйинлари ва Осиё кубокларида ҳам рақиб вазифасини бажарган. Ўзаро учрашувлардаги асосий тўпурар Одил Аҳмедов ҳисобланади. Яқин ўтмиш юлдузи Қатар терма жамоасига дарвозасига жами 4 маротаба йўл топа олган.

Қизиғи шундаки, Миржалол Қосимов Қатар терма жамоаси дарвозасини уч маротаба ишғол эта олган. Ушбу голларнинг иккитаси жарима зарбасидан киритилган.

Одил Аҳмедов 4та

Миржалол Қосимов 3та

Фарҳод Тожиев 3та

Аббос Файзуллаев 2та

Баҳодир Насимов 2та

Санжар Турсунов 1та

Сервер Жепаров 1та

Жафар Ирисметов 1та

Илёс Зейтуллаев 1та

Николай Ширшов 1та

Леонид Кошелев 1та

Анвар Солиев 1та

Олег Зотеев 1та

Улуғбек Бакаев 1та

Егор Кримец 1та

Марат Бикмаев 1та

Одил Ҳамробеков 1та




10 июн 2025, 18:45
Uzbekistan — Qatar
3 – 0
Тугади
10 июн 2025, 18:45
Uzbekistan — Qatar
3 – 0
Тугади


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia