UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  2 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  3 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37

"Қўқон-1912": Футболчилар таътилга чиқишди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Футболчилар таътилга чиқишди

Теглар :  Қўқон-1912
Олий лиганинг биринчи даврасини ажойиб тарзда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисақа муддатли таътилга чиқишди.

Қаршида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки ўйинидан сўнг , бош мураббий Нўъмон Ҳасанов жамоа аъзоларига 9-июлга қадар дам олиш учун рухсат берди.

Энди жамоа футболчилари иккинчи даврага тайёргарликни 9-июль куни бошлайдилар. Режага кўра 9 июлдан 21 июлга қадар жамоа Тошкент вилоятида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Бу йиғин давомида жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мураббийлар штаби жамоани кучайтириш мақсадида айрим футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Улар айнан қайси ўйинчилар эканлиги ҳақида , уларнинг жамоа йиғинига келиши аниқ бўлгач хабар берамиз. Шунингдек навбатдаги йиғин давомида олий лига клублари билан ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.

Жамоанинг сербиялик футболчилари Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевац давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб ўз юртларига жўнаб кетишди. Бу футболчилар жамоанинг навбатдаги ўқув-йиғинларига бироз кечроқ келиб қўшиладилар.

Жамоанинг уч нафар футболчилари Ойбек Рустамов , Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоровлар эса , Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан бирга Қатар давлатида бўлиб ўтаётган ҳалқаро турнирда иштирок этишмоқда.

Жамоа аъзолари навбатдаги расмий учрашувни 26 июль куни Қўқонда ўтказишади. Шу куни Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувини ўтказиш учун Қаршининг “Насаф” жамоаси Қўқонга ташриф буюради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика