UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  0 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  4 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  16 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  8 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12

ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади? Янгиликлар

ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?

Шу кунларда Қатарда ФИФА Араб Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақа 18 декабргача давом этади.

Турнирда кимлар қатнашяпти?

Бу тарихдаги 11-мусобақа бўлиб, Араб давлатлар иштирокида ҳар 4 йилда бир марта ўтказилиши маълум қилинган. ФИФА Араб Кубоги авваллари шунчаки Араб Кубоги деб номланарди, 2021 йилдан бошлаб эса олдига ФИФА атамаси қўшилди ва шундан бери ФИФА Араб Кубоги сифатида ёритиб келинмоқда. Бу ФИФА байроғи остидаги иккинчи мусобақа ҳисобланади.

Тўрт йил олдин БАА мезбонлик қилган турнир бу сафар Қатарга топширилди. 1 декабрь куни старт олган ФИФА Араб Кубоги айтиб ўтганимиздек, 18 декабрда ўз ниҳоясига етади. Бу йилги мусобақада қатнашиш учун 23та давлат (!) ариза топширган бўлиб, шундан 9таси тўғридан тўғри гуруҳларга жойлаштирилди. Булар - мезбон Қатар, амалдаги чемпион Жазоир ва ФИФА рейтингига кўра, юқори 7та ўринни эгаллаб турган мамлакатлар: Марокаш, Миср, Тунис, Саудия Арабистони, Ироқ, Иордания, БАА.

ФИФА рейтингида кейинги ўринларда турган жамоалар эса мусобақани саралаш босқичидан бошлашди. Саралашда қатнашган жамоалар: Уммон, Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Коморо, Мавритания, Ливан, Судан, Ливия, Қувайт, Яман, Жанубий Судан, Джибути, Сомали. Бу жамоалар жуфтликларга бўлиниб (7та жуфтлик) ўзаро биттадан плей-офф ўйинини ўтказишди ва ютган жамоалар гуруҳ босқичига йўл олди. Шундай қилиб жами 16та жамоа йиғилди. 


16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинди:

A гуруҳи: Фаластин, Сурия, Тунис, Қатар.

B гуруҳи: Марокаш, Саудия Арабистони, Уммон, Коморо.

C гуруҳи: Иордания, БАА, Миср, Қувайт.

D гуруҳи: Жазоир, Ироқ, Баҳрайн, Судан.


Қатарга топширилган мусобақага жами 54 нафар ҳакамлар бригадаси жалб этилган бўлиб, шулардан 14 нафари бош ҳакам, 28 нафар қанот ҳакамлари ҳамда 12 нафар ВАР ҳаками таклиф этилди. Қатардаги турнир 6та стадионда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган:

Al Bayt Stadium, сиғими - 68,895

Lusail Stadium, сиғими - 88,966

974 Stadium, сиғими - 44,089

Ahmad bin Ali Stadium, сиғими - 45,032

Education City Stadium, сиғими - 44,667

Khalifa International Stadium, сиғими - 45,857


Кеча тунда чорак финалнинг охирги учрашуви бўлиб ўтди ва барча ярим финалчилар аниқланди. Чорак финал натижалари:

Фаластин - Саудия Арабистони 1:2

Иордания - Ироқ 1:0

Марокаш - Сурия 1:0

Жазоир - БАА 1:1 (пенальтилар серияси 6:7)


15 декабрь куни ярим финал баҳслари ўтказилади:

Саудия Арабистони - Иордания

Марокаш - БАА


Ҳал қилувчи финал учрашуви 18 декабрь куни муҳташам Lusail Stadiumда бўлиб ўтади. Шу куни ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида 3-ўрин учун баҳс ҳам ўтказилади.


Мусобақа тарихига назар

Араб Кубоги илк бор 1963 йил Ливанда ташкил қилинган бўлиб, мусобақанинг дастлабки ғолиби Тунис терма жамоаси ҳисобланади. Ушбу мусобақа 1964, 1966 йилларда ҳам ўтказилган, аммо шундан сўнг қарийб 20 йил ўтказилмади ва фақат 1985 йилга келибгина қайта тикланди.

Шундан сўнг 2012 йилга қадар мусобақа яна беш марта Араб футбол ассоциациялари бирлашмаси (АФАБ) шафелигида ўтказилди. Ундан кейин мусобақа яна тўхтаб қолди. Фақат 2021 йилга келиб ФИФА мусобақани "оталиққа" олгач, яна йўлга қўйилиб ФИФА Араб Кубоги номи билан қайта старт олди. Умуман олганда шу пайтгача ўтказилган 10 мусобақани 6та терма жамоа ютган. Энг кўп ғолиблик Ироқ терма жамоасига тегишли бўлиб, улар 4 марта Араб Кубогида зафар қучган.

Мусобақанинг ташкил топиши ҳам қизиқ бўлган. 1957 йил ливанлик журналист Нассиф Маждалани Ливан футбол ассоциациясининг ўша пайтдаги бош котиби Иззат Ал Турк билан суҳбатда араб давлатлари ўртасида халқаро турнир ташкил этиш таклифини беради. Раҳбар бу таклифни ассоциация ўрганиб чиқишини маълум қилади.

Орадан беш йил ўтиб 1962 йилда ўтказилган араб давлатлари ассамблеясида Ливан футбол ассоциацияси президенти Араб Кубогини ташкил этиш ғоясини илгари суради. Бир нечта давлатга бу таклиф маъқул келиб, натижада орадан бир йил ўтиб илк мусобақа Ливанда ташкил этилади ва биринчи турнирда 5та жамоа қатнашади: Ливан (мезбон), Иордания, Қувайт, Сурия ва Тунис. Ўйинлар умумий гуруҳ шаклида битта стадионда ўтказилиб, 4та учрашувнинг ҳаммасида зафар қучган Тунис илк мусобақа ғолибига айланади.

Мана энди орадан йиллар ўтиб мусобақа нуфузи шу қадар ортиб кетдики, араб терма жамоалари учун Араб Кубогида чемпион бўлиш ниҳоятда обрўли ҳисобланади. Мусобақанинг нуфузи ортишига ФИФА президенти Жанни Инфантино қўшган ҳисса жуда катта. 2021 йилги турнир финалига борган Инфантино ФИФА келгуси мусобақаларга ҳам бош-қош бўлишини алоҳида таъкидлайди. Навбатдаги йиғилишдан сўнг, мусобақани ҳар 4 йилда ўтказиш белгилаб, 2025, 2029, 2033 йилги турнирлар Қатарда бўлиши маълум қилинади.


Ўзимизнинг мавзу

Энди ўзимизнинг мавзуга қайтамиз. Жанни Инфантинонинг ФИФА раҳбари этиб тайинланиши жаҳон футболида катта инқилобни юзага келтирди. Халқаро мусобақалар кўпайди, бир қатор турнирларда иштирокчилар сони ортди. Оддий мисол, жаҳон чемпионати қатнашчилари 32тадан 48тага оширилди. Ўсмирлар ўртасидаги турнирларда ҳам жамоалар кўпайди. ФИФА деярли ҳар ой тинмай мусобақа ўтказиш билан банд. Аёллар ўртасида илк бор футзал бўйича Жаҳон чемпионати йўлга қўйилгани ҳам ФИФАнинг ҳозирги раҳбари саъй ҳаракатлари туфайли.

ФИФА Араб Кубоги ФИФА тақвимида белгилаб қўйилган санада ўтказилмайди, шунга қарамай мусобақа нуфузи ортиб бормоқда. Биз ҳам ФИФА шафелигида шундай турнир ташкил қилишимиз мумкин. Номини ФИФА Туркия давлатлар Кубоги деб номласа бўлади. Агар бу таклиф ФИФАга берилса, ўйлаймизки, таклиф ерда қолмайди ва албатта мусобақани ташкил этиб, илк мезбонликни ўзимизга олсак бўлади. Мусобақа тоқ йиллари июнь-июль ойларида (чунки жуфт йиллари Жаҳон чемпионати ва Олимпиада бор), ҳар икки ёки тўрт йилда бирта ўтказилади.


Кимлар қатнашади?

Мусобақа номидан келиб чиқиб бу турнирга аввало туркий давлатлар таклиф этилади. Айтайлик, мезбон Ўзбекистон ҳамда қатнашчилар Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон. Футбол дин ва миллат танламаслигини инобатга олсак, турнирга Эрон, Тожикистон ва Афғонистонни ҳам таклиф этса бўлади, гарчи улар туркий давлат бўлмаса-да. Географияни кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон билан Покистонни ҳам қўшиш мумкин. Муҳими, иштирокчилар ва ўйинлар сони кўп бўлсин.

Қатар 18 кун ичида 16та жамоалик турнир ўтказаётган бир пайтда биз ҳам ўтказа оламиз. Бошида ҳеч бўлмаса 8та жамоа билан бошлаб, жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйнаса, финалга чиққан жамоа жами 5та ўйинда майдонга тушган бўлади ва катта тажриба олади. Тўғри, ҳозир КАФА мусобақаси ўтказиляпти, лекин бу мусобақанинг нуфузи у қадар баланд эмас. Бунинг устига КАФА Тожикистонга ўтиб кетганидан бери бизда унчалик қизиқиш қолмаган.

Бу ўринда биз нуфузи КАФАдан анча баланд турнир - ФИФА Туркия давлатлар Кубогини ташкил қила оламиз. Мана бу футболда ҳақиқий "портлаш" бўлади. Ўзбекистон КАФА финалида қачон Эрон билан ўйнаркан деб кутиб ўтирмаймиз, Ўзбекистон Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон билан қачон ўйнайди деб керак бўлса ҳар ўйинни кутамиз. Нима дедингиз?


Х.Холиқов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
13 дек 14:06:41
Oxun Tangirov
Yaxshi gʻoya lekin Hindiston va Pokiston oʻrniga Vengriya, Gruziya, Kipr kabi davlatlar taklif qilinsa raqobatliroq turnir boʻlardi.
+1   
13 дек 13:32:00
Saytdagi ism
Turkiy davlatlarga Vengriyaniyam qo'shish kere
+1   
13 дек 13:27:57
AC Milan vs Chelse
Булади утказса факат битта кубок билан чекланмай мукофот пуллариям булиши керак айтайлик 1-чи урин 3 млн, $ 2-чи урин 2 млн $, 3-чи урин 1 млн $ ушанда кизикиш ва уйинлар зур булади.
+1   
13 дек 13:27:08
Кутбиддин Камбаров
Кутбиддин Камбаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi omad !
Salom
+1   
13 дек 13:26:43
REAL MADRID
Зўр бўларди, амалга ошса. Кимдир шу ташаббус билан чиқиши керак. Туркия ёки Озарбайжон ФИФАга шуни айтса, балки, йўқ демаса керак ФИФА.
+1   
13 дек 13:26:15
Кутбиддин Камбаров
Кутбиддин Камбаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Salom. Yangi t
Yaxshi omad !
   
13 дек 14:39:55
Otabek live
uefa ga a'zo termalarga boshqa musobaqa ortiqchalik qilsa kerak
   
13 дек 14:39:32
БЕК@
ФИФА Туркия давлатлар эмас, ФИФА туркий давлатлар бўлади
   
13 дек 14:37:36
Arsenal 14
"Turkiya" davlatlar emas, "turk" yoki turkiy bo'ladi.
   
13 дек 14:33:51
Muhsinjon Sharobidinov
Эронда 30млн Туркий (Озарий,Кашкай,Туркман)халклар бор. Афгонистонда 4 млн Туркий(Узбек ва Туркман) лар бор. Россияда хам жуда куп Туркий халклар бор. Демокчиманки Эрон,Афгонистон ва Россияни бемалол бу турнирга кушсак булади.
   
13 дек 14:29:14
Abdusalom Mirzayev
Яхши бўлади, Ҳиндистон керак эмас, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия, Венгрия, Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Монголия, Россия (ёки Татаристон,Башкирия,Қрим...) МТЖлар ўртасида ўтказилса зўр бўлади. КАФАни эса худди шу давлатлар клублари ўртасида ўтказиш керак, шунда бизга Жаҳон ва Осиё чемпионати унча қизиқ бўлмайди, бўлганда ҳам анча яхши натижа кўрсатармидик.
   
13 дек 14:05:48
Liberty6668
Муаллиф маколада айтгани билан буладиган турнир эмас
   
13 дек 13:51:33
Erkin
Монголия, Венгрия, Финляндия, Эстония каби давлатлар ҳам иштирок этса яхши бўларди.
   
13 дек 13:51:13
Neuling
Boshlash kerak. Anu kafani o‘rniga shuni qilish kerak. Hamma uchun qiziqarli bo‘ladi. Xayrullaboy taklifni kiriting birorta UFAni bo‘limiga.
   
13 дек 13:35:33
Abror Tursunov
Xayrulla aka klavishdan T9 ni o'chirib ishlang. Turkiy deb yozaman deb turkiya deb ketgansiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика