Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"
15 дек 02:18
Янгиликлар
Лионел Мессининг Ҳиндистондаги саргузаштлари давом этмоқда. Калкуттадаги тартибсизлик ва тўполондан сўнг аргентиналик мамлакат жанубига - Ҳайдарободга йўл олди. Бу ерда Леони анча маданиятли қабул қилишди: ташкилотчиликка ҳеч қандай савол йўқ эди, энг машҳур лаҳза эса афсонани Телингана штати бош вазири Ревант Редди билан "паслашгани" бўлди.
У бирорта ҳам аниқ узатма амалга ошира олмади. Анчадан бери ҳеч ким Мессини тўп ортидан бу қадар югуртирмаганди.
Амалдорнинг орқасида Луис Суарес ва Родриго Де Пол туришарди, уларни Ҳиндистонда унчалик танишмайди ҳам. Бўлаётган воқеалар Леонинг дўстларини хурсанд қиларди.
Вазир футбол ўйнашдан кўра, тадбирларни ташкиллаштиришда яхшироқ экани аниқ. Аммо, шундай бўлса ҳам 56 ёшида муносиб формада.

Яна бир омадли футболчи - Мессининг қўлини сиқиб кўришган қўриқчи (Де Пол эмас). Бу вазирга ёқмади
Қизиқарли паслардан сўнг Месси ва вазир турли жамоаларни сардор сифатида бошқариб, футбол ўйнашди. Сиёсатчи ҳатто гол урди, Леода эса дубль.
Аммо, Редди иш вақтида ўзини тутиб тура олмаган ва Мессининг қўлини сиқиб қўйган қўриқчининг кайфиятини бироз туширди. Вазир унга ёмон қараб қўйди.

Аммо ходимга барибир - у бахтли. Тез орада қўлини ювиши эса даргумон.

Учрашув собиқ бош вазир Ражив Ганди номидаги крикет стадионида бўлиб ўтди. Месси учун шаҳарга парламентдаги мухолифат етакчиси ва Неру-Ганди сиёсий сулоласининг бешинчи авлоди вакили Раҳул Ганди келди. У ўша Раживнинг ўғли, Индира Гандининг набираси, биринчи бош вазир Жавоҳарлал Нерунинг эвараси. Раҳул стадионга опасининг болалари - Приянка Ганди билан бирга келди, у ҳам сиёсатчи.
Барча Мессини кўришни истайди: Калкуттада Болливуд юлдузи Шоҳруххон ҳам ўғлини футболчи билан учрашувга олиб келди.

Месси аллақачон Ҳиндистон жануби ва шарқида бўлган. Кейин ғарбга - Мумбайга, сўнгра шимолга - пойтахт Нью-Деҳлига саёҳат. У ерда Лео амалдаги бош вазир Нарендра Моди билан учрашади.
Аргентинанинг бундай машҳурлигига мамлакатдаги ҳар бир йирик сиёсатчи беэътибор бўлмоқчи эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар