

Ҳужумчи 66-дақиқада рақибнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Шомуродов 83-дақиқада жамоадошининг голига ассистентлик ҳам қилди ва 87-дақиқада захира ўриндиғига йўл олди. Аббос Файзуллаев эса майдонда 67 дақиқа ҳаракат қилди.
Sofascore нашри Шомуродовга 8,1 баҳо қўйган бўлса, Файзуллаев 6,7 баҳога лойиқ кўрилди.




