

"Ғалабани дадамга бағишлайман. Дадам баъзи бир сабабларга кўра ўйинимизни стадионга келиб кузата олмаяпти, шу бугун ўйинни телевизорда кўрганини биламан. Ўйлашимча, ишончини оқладим, деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда ҳам яхши кайфиятда тайёргарлик кўрамиз. Тўғри, бошида U-21 жамоасида ўйнай бошладим. Кейинчалик Вадим Карленович ўйин амалиёти берди. Ишончларини оқлайман деб ўйлайман.
Мақсадимиз кучли учликка кириш. "Динамо" мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Акбар Худойбердиев.



