Де Дзерби: "Биринчи бўлим ҳақида гапиришни истамайман"

Aslanov Jasurbek
20 сен 2026, 14:40
"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзерби Англия Премьер-лигаси доирасида "Астон Вилла"га қарши кечган ўйиндаги (2:3) футболчиларининг ҳаракатларига изоҳ берди.

"Биринчи бўлим ҳақида гапиришни истамайман. Майдонда устунлик қилганимизда кўпроқ вазиятлар яратамиз ва яхши ўйнаймиз. Аммо бир дақиқа давомида майдонда 10 киши бўлиб турганимизда, нега биринчи голни ўтказиб юборганимизни тушунишни хоҳлайман. Бундай вазиятда кучлироқ бўлиш, кўпроқ мулоқот қилиш ва зичроқ ҳимояланиш керак эди.

Иккинчи бўлимда гол урдик, аммо Кудус офсайдда қолган экан. Баъзи футболчилар шижоатни йўқотиб қўйишдими-йўқми, билмайман, лекин иккинчи голни рақиб дарвозадан тўпни ўйинга киритганидан сўнг ўтказиб юбордик — бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат", — деди Де Дзерби.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN