

Аввалроқ форвард "Барселона"га ўтиш истагини маълум қилган, аммо Мадрид клуби раҳбарияти футболчини принципиал рақиб лагерига қўйиб юборишни қатъиян рад этган эди.
"Бу жуда мураккаб вазият. Чунки бу ҳолат бутун ёз давомида чўзилмоқда ва уни енгиб ўтиш осон эмас. Унинг кетмоқчи эканини эшитиш — жуда оғир. Мухлис учун бу худди орқадан пичоқ ургандек гап. Жамоангнинг энг яхши футболчисидан бундай гапни эшитиш ҳеч қачон ёқимли бўлмаган. Мен ўзимни Коке, бошқа футболчилар ва Симеоне ўрнига қўймоқдаман: улар ҳали ёш бўлган футболчини ҳимоя қилиш ва асраш учун матбуот анжуманига чиқишга мажбур бўлишмоқда. Мен уни ёмон инсон деб ўйламайман, асло; шунчаки унда бошқача истаклар бўлган. Клуб уни олиб қолиш орқали таваккал қилди, энди эса биз у ўзини қулай ҳис қилиши, мамнун бўлиши ва майдонда яхши ўйин кўрсатиши ҳақида қайғуришимиз керак — мухлислар айнан шуни кутишмоқда", — деди Годин RMC Sport нашрига.



