UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  210 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  17 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ва сардори Қатар устидан қозонилган сенсацион ғалабадан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ва сардори Қатар устидан қозонилган сенсацион ғалабадан сўнг нималар деди?

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва сардори Валерий Кичин Қатар (3:1)га қарши ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги ўйиндан сўнг ўз матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Лисицин — футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи:

— Йигитларга катта раҳмат! Кеча матбуот анжуманида бу бутун жамоанинг катта иши эканлигини айтгандим. Бугун ҳаммаси режамиз бўйича кетаётган эди. Ҳа, стандартларда, бурчак тўпларида бироз ишланмади, лекин умуман олганда, ўз режамиздан четга чиқмадик, рақибда четлатиш бўлганида қайта сафландик ва ўйинни ғалабагача муваффақиятли олиб бора олдик! Рақибнинг кучи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади деб ўйлайман, аммо йигитларимиз бугун яхшироқ эди.

Ғалаба жамоага ишониш кераклигини яна бир бор тасдиқлайди. Ҳа, биз бу босқичда бир қатор ўйинларда натижага эриша олмадик, аммо рақибларимизнинг даражасини тушундик, қўлларимизни туширмадик ва олдинга интилдик. Йигитларга бизни қўллаб-қувватлаганлари ва нима хоҳлаётганимизни тушунишга ёрдам берганлари учун раҳмат. Шунинг учун ҳисоб биз учун ҳайратланарли бўлмади. Албатта, рақибнинг майдондан четлатилгани бизга қўл келди, улар бир киши кам бўлиб қолишди ва бу бизга қайта сафланиш, рақиб ҳимоясига кўпроқ босим ўтказиш ва ўз имкониятимиздан фойдаланиш имконини берди.


Валерий Кичин — Қирғизистон миллий терма жамоаси сардори ва учрашувнинг энг яхши футболчиси:

— Иштирок этган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз осон иш қилмадик! Биринчи ўйиндан кейин ҳам бўш келмай, икки карра Осиё чемпиони билан муносиб ўйин кўрсатдик. Биз ҳисобда ҳам, ўйинда ҳам яхшироқ эдик ва шундай. Лекин ўйин, албатта, оғир кечди, бусиз бўлмасди. Тайёргарлик кўрганимиздан жуда хурсандман, матбуот анжуманида айтганимдек, бугун биз 100 фоиз тайёрмизми ёки йўқлигини тушунамиз. Бугун биз 200% тайёр эдик, шунинг учун ҳаммага раҳмат.

Ҳар бир ўйинда яхшиланиб боряпмиз, тажриба орттиряпмиз, йигитлар ўша ўйинларни, ғалаба ёки мағлубиятни таҳлил қилиб, хулоса чиқаришаётгани яхши. Биз ўз ўйинимизни, айниқса, руҳий жиҳатдан яхшиламоқдамиз. Ушбу раунд ёш йигитлар тажриба орттириб, ўсиб бораётганини кўрсатади. Бундай ўйинлар ҳақиқатан ҳам ўсишимизга ёрдам беради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика