

Бу ҳақда The Touchline X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, Почеттино ўйинлардан сўнг футболчиларга бериладиган анъанавий дам олиш кунини бекор қилмоқчи. Эндиликда ўйинчилар ҳордиқ чиқариш ўрнига тикланиш машғулотларини ўтказиш учун клуб базасига етиб келишлари керак бўлади. Собиқ устоз Майкл Кэррик даврида эса жамоага деярли ҳар гал дам берилар эди.
Жамоанинг жисмоний ҳолат кўрсаткичлари ҳамон паст даражада қолмоқда: босиб ўтилган масофа ва ўртача максимал тезлик бўйича клуб 19-ўринни, юқори тезликдаги югуриш масофаси бўйича эса 17-поғонани эгаллаб турибди.
Жисмоний тайёргарлик жараёнига мураббийнинг ўғли Себастьянони жалб этиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни манкунианликлар Маурисио Почеттинони бош мураббий этиб тайинлаганини расман эълон қилган эди.



