UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

"Қирғизистон каби жамоаларга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнаш керак эмас деб ҳисоблайман" — Жалолиддин Машарипов Янгиликлар

"Қирғизистон каби жамоаларга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнаш керак эмас деб ҳисоблайман" — Жалолиддин Машарипов

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов 90minutuz подкасти меҳмони бўлди.

Подкаст давомида Машарипов бир қатор саволларга жавоб берди.

"Қирғизистон билан сариқ карточка олган вазиятда Шомуродов тўпни менга қолдиришини сездимва тўпни олиб ўтаманда, унинг оёғига уриламан деб режа қилдим. Тўпни олиб ўтдим, миямда йиқилиш бор эди, аммо рақиб оёғини чўзмадида. Ҳакамга тўхта дейишга ҳам улгурмадим. Ичимдан нима ўтганини ўзим биламан.  

Ўйиндан олдин кийим алмаштириш хонасида ҳам йигитлар билан гаплашгандик. Ҳисоб 5:0 бўладими, 1:0 бўладими 3 очко олсак бўлди дедик. Ўйинда ким гол уриши, энг яхши бўлишининг фарқи йўқ Жаҳон чемпионатига чиқсак бўлгани деб келишдик. Қирғизистонни ҳурмат қилиб майдонга тушгандик, кўп вазиятлар яратдик, шунчаки фойдалана олмадик.

Катанец бизга бир нарсани ўргатиб кетди: Ҳимояда яхши ўйнаб гол ўтказмасак, ҳужумда камида 1 та гол ура оламиз. Тўғри мухлисларга кўп гол урилса ёқади. Агар 5:0 ютганимизда бу Қирғизистон эди дейишарди, Эрон билан кўрамиз дейишарди.

86-дақиқада алмаштирилдим ва захирада ўтирганимда Ҳожимат яхшиям улар қизил олишди деди. Ким қизил олди дедим? Пенальтида қизил бердику деди. Ўша вазиятни оёғимни ушлаб ётиб қолгандим ва кўрмадим. Ўйин тугаганидан кейин Элдорга рақиб 10 киши қоганакан дисам йўғе деди. Танаффус вақтида қизил карточка ҳақида гап бўлмадида. Агар қизил карточкани кўрганимизда бироз бўшашардик, бироз эркинроқ ўйнардик. Агар Қирғизистон 10 киши бўлганини билганимда Тимур акага битта ҳимоячини олиб ҳужумга футболчи туширинг дердим.  

Қирғизистон каби жамоаларга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнаш керак эмас деб ҳисоблайман. Эронга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнасак тўғри. Терма жамоага қараб тактикани ўзгартириш керак деб ўйлайман.

Терма жамоани тарк этганимдан кейин 10-рақамни менимча Аббос олса керак. Ҳар тарафлама мос келади", - деди Жалолиддин Машарипов.

Қуйида подкастни тўлиқ томоша қилиш мумкин:

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика