Қатар U-20 термаси устози: "Кейинги учрашувларда хато қилишга ҳаққимиз йўқ"

Sherzod Nurmatov
2 мар 2023
U-20 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Қатар – Эрон (0:1) учрашувидан сўнг қатарликлар бош мураббийи Иньяки Абадия фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоангизнинг бугунги ўйиндаги иштироки ҳақида қисқача фикр билдириб ўтсангиз...

- Ўйин қийин бўлди. Жамоамиз учун биринчи учрашув бўлгани сабаб жисмоний ҳолатимиз панд берди. Рақиб дарвозабони ҳам кўп сейв амалга ошириб, бизга халал берди.

- Ўйинни жамоангиз яхши бошлади, лекин кейинчалик бироз ўзини ёқотиб қўйгандек...

- Биринчи учрашув бўлгани сабаб бироз ўйинимиз чиқмади, лекин учрашувни катта тезликда ўтказдик. Ўйинимизни яхшилаш учун вақт керак, кейинги иккита учрашувда хато қилишга ҳаққимиз йўқ.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia