UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9

Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик" Янгиликлар

Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Маркес Лопес қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Шогирдларимнинг саралаш босқичидаги ўйинидан мамнунман. Бўлажак ўйин биз учун қанчалик муҳимлигини жуда яхши биламиз ва иккинчи ўрин билан бўлса ҳам мундиал йўлланмасини қўлга киритиш умидини сақлаб қолиш ниятида уч очкони қўлга киритишимиз зарур. Бўлажак ўйинда ғалаба қозониш жамоанинг асосий мақсади ҳисобланади. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишимиз учуб ҳар бир ўйинда икки баробар кўп куч сарфлашимиз ва майдонда бор имкониятларимизни ишга солишимиз керак.

Футбол математикадан иборат эмас, жаҳон чемпионатига чиқиш учун сўнгги нафасгача курашишимиз керак. Мен сўнгги кунларда гуруҳ машғулотлари давомида ўйинчиларнинг ҳолатига асосланиб, уларга катта ишонч билдираман.

Шубҳасиз, бизда ҳимоя муаммоси бор, хатолар ҳар бир ўйинда такрорланмаслиги учун имкон қадар уларни бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз.

Биз ҳар бўлажак ўйинга ҳар томонлама тайёр ўйинчиларни танлашимиз керак.

Барча ўйинчилар яна тўғри йўлга қайтиб, сўнгги Осиё чемпионатида кўрсатган ўйинларини такрорлашларига ишонаман.

Гуруҳимиз мураккаб ва кучли жамоаларни ўз ичига олади, барча жамоалар Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш имкониятига эга. Ўзбекистон терма жамоаси эса уюшқоқ таркибга ва ҳужум чизиғида кучли учликка эга. Осиё кубогида пеналтилар сериясигача уларга қарши қандай қийин курашганимизни ҳамма кўрди.

Қатар терма жамоасини сўнгги Осиё кубоги олдидан бир неча кун олдин қабул қилгандим, шунга қарамай, жуда қисқа вақт ичида футболчилар билан келишик кетганмиз, шунинг учун ўз ғояларимни ўзгартирмайман.

Рақибни яхши ўргандик. Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик", -дейди Маркес Лопес.

Шу билан бирга ўйин ҳақида  Қатар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Ваад ҳам фикр билдириб ўтди.

"Бўлажак ўйинда уч очко қўлга киритиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрадиган Қатар мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга.

Эҳтимол, бу ҳозирда биз учун ўйин энг муҳим ўйин бўлиши мумкин. Мазкур учрашувдан кўзланган мақсадга эришиш учун 200% кучи сарфлашимиз зарур.

Шу ўринда жамоани қўллаб-қувватлаш учун мухлисларни стадионга чорлаб қоламан", -дейди Муҳаммад Ваад.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика