

Манбаларга кўра, унга "Барселона" ва "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда. Хевен ижарага кетишни афзал кўради, аммо чекланган ўйин вақти билан боғлиқ хавотирларни ҳисобга олган ҳолда сотув таклифларини кўриб чиқишга ҳам тайёр. Хейвеннинг фикрича, МЮнинг янги бош мураббийи Маурицио Почеттино тажрибали ҳимоячиларни афзал кўради, чунки жамоа АПЛда жадвалнинг пастки қисмидан чиқиб олиши керак.
Хевен 2025 йилда Лондоннинг "Арсенал" клубидан МЮга ўтганди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача амал қилади. Ушбу мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда жамоа сафида саккизта ўйин ўтказди.



