

"Сабаҳ" — "Барселона" 1:4
Голлар: 31, 51 - Энтони Гордон, 55 - Карим Адейеми, 60 - Габриэл Жезус, 63 - Жой-Лэнс Миккельс
“Сабаҳ”: 92. Стас Покатилов, 80. Аким Зедадка, 3. Стив Сольве, 27. Тимотеуш Пухач, 33. Жуниор Алмейда (5. Рахман Дашдамиров, 76’), 7. Умарали Раҳмоналиев, 13. Иван Лепиница, 37. Ду Кейрос (10. Алексей Исаев, 61’), 9. Хаял Алиев (20. Жой-Лэнс Миккельс, 46’), 8. Кристиан Нвачукву, 34. Ксандер Северина (11. Кахим Пэррис, 61’).
Захира: 1. Амин Рамазанов, 94. Реван Мирземмедов, 17. Теллур Мютеллимов, 6. Абдулла Хайбулаев, 16. Рауф Рюстемли, 88. Родригу Фернандеш, 21. Велько Шимич, 99. Орфе Мбина.
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 18. Жерард Мартин, 23. Жюль Кунде, 3. Алекс Бальде (2. Жоау Канселу, 64’), 8. Педри (20. Дани Ольмо, 46’), 7. Фермин Лопес, 17. Энтони Гордон (11. Рафинья, 76’), 21. Френки де Йонг (41. Алекс Кампос, 64’), 6. Гави (4. Брайан Фариньяс, 86’), 14. Карим Адейеми, 9. Габриэл Жезус.
Захира: 13. Войцех Щенсни, 25. Доминик Ливакович, 5. Пау Кубарси, 24. Эрик Гарсия, 22. Марк Берналь, 27. Жесси Бисиву, 42. Оскар Хистау.
Огоҳлантиришлар: 69 - Иван Лепиница
90+2. Ўйин якунланди.
90+2. Ферминнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
88. Канселунинг зарбаси кучсиз чиқди.
82. Миккельснинг ўткир бурчакдан тепган тўпини Гарсия қайтарди.
80. Адейемининг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда.
72. Миккельс яқин масофадан дарвозага зарба бера олмади.
67. “Барса” тўп назоратини бироз рақибга берганди, гол ўтказишди. Энди яна назорат меҳмонларга ўтмоқда.
64. Камбэкми? :)

63. ГОЛ! Миккельс ҳисобни бироз бўлса-да қисқартирди! Чапдан ерлатиб узатилган тўпни Жой-Лэнс дарвозага киритди.
63. Майдон эгалари тўп назоратини ўзларига олиб, секин-аста ҳужумларга интилишмоқда.
61. Бўлди ҳаммаси, дўстлар.

60. ГОЛ! Жезус ҳисобни янада йириклаштирди! Бурчакдан узатилган тўп Габига етиб келди, унинг секинлик билан берган зарбасидан сўнг дарвоза тўридан жой олди тўп.
59. Бальде жароҳат олди, катта эҳтимол ўйинни давом эттира олмайди.
58. Бальденинг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
56. Ўйин тақдири ҳал, 99%.

55. ГОЛ! Адейеми ҳисобни йириклаштирди. Бальденинг узатмасидан сўнг Карим дарвозани ишғол қилди.
54. Яна Гордондан зарба, бу сафар Покатиловдан сейв.
52. Қойил, Гордон Озарбайжонни “севишини” исботлаяпти.
51. ГОЛ! Гордондан дубль! Жезуснинг зарбасини дарвозабон қайтарди, сўнг уни Гордон дарвозага жойлаб қўйди.
49. “Сабаҳ” фаол бошлади бўлимни.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45. Ферминнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ажойиб тарзда бартараф этди.
43. Кунденинг узатмасидан сўнг Адейеми дарвоза томон зарба бўлди, бироқ ноаниқ.
39. Жезуснинг зарбасидан сўнг тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
36. Педрининг зарбаси кучсиз чиқди, ҳимоячилар блок қўйишди.
33. Гордон яна бир бор гол урганди, аммо ушбу ҳолатда оффсайд бўлган экан.
32. Энди мезбонлар фаолликни ошириши лозим.

31. ГОЛ! Гордон ҳисобни очди! Адейемининг узатмасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарганди, бироқ Энтони бўш дарвозани ишғол қилди.
27. Қандай қилиб? Жуда қулай вазиятдан гол уролмади “Сабаҳ” вакили. Аввалига Сольвенинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди, сўнг ҳужумчи бўш дарвозани ишғол этолмади.
22. Яна бир зарба Жезусдан, буниси ҳам ноаниқ бўлди.
21. Педрининг кучли зарбасидан сўнг тўпни Пакатилов қайтарди.
20. Жезус ўз омадини синаб кўрди энди, аммо аниқ эмас.
17. Ду Кейрос жарима майдончаси ичидан туриб зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…
15. Гордоннинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
9. Алиевнинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг Гарсия тўпни қайтарди.
4. Илк дақиқаларда икки жамоа фаол, бир бирини ўрганмоқда ҳозир.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛнинг 5-туридан ўрин олган "Сабаҳ" — "Барселона" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



