Фермин "Вильярреал"га қарши ўйиндаги четлатишдан сўнг 2 та учрашувга дисквалификация қилинди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2026, 20:08
Фермин Лопес иккита ўйинга дисквалификация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ярим ҳимоячиси Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши беллашувда (3:2) захира ўриндиғида ўтирган ҳолда "кўк-анорранглилар" вингери Энтони Гордонга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланмаганига эътироз билдиргани сабаб тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Учрашув қайдномасида Ферминнинг майдондан четлатилишига захира ҳакамига қарата айтган "Аралашма!" деган гапи сабаб бўлгани қайд этилган.

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) мусобақаларни ўтказиш қўмитаси 23 ёшли футболчини Испания чемпионатининг иккита ўйинига четлатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу тариқа, у "Депортиво" ва "Атлетико"га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›