Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"

Абдулвосит Бектемиров
15 ноя 2024
ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон (3:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Маркес Лопес қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик. Танаффусдан кейин жамоам ўйинида пасайиш кузатилди. Ўзбекистон ўйинни ўз қўлига олди.

Қийин ўйин бўлгани шубҳасиз. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли эканлигини билардим. Рақибимиз ўйин давомида тактик услубини ўзгартиргани ҳам бизга қийинчилик туғдирди. Сўнгги сонияларда ғалаба голини кирита олдик. Футболчиларимнинг бутун ўйин давомида кўрсатган кучли матонати ва намоён этган характери учун жуда миннатдорман.

Абдул Карим Ҳассан ва Исмоил Махмудлар жароҳат ва техник муаммолар туфайли бугунги учрашув қайдномасига киритилмади", - деди Бартоломе Маркес.



Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: