Ўзбекистонлик ҳакамлар "FIFA ASEAN Cup 2026" мусобақасининг финал учрашувини бошқариб боради

Оқил Абдубарноев
4 окт 2026, 20:41
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Индонезия ва Таиланд миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган "FIFA ASEAN Cup 2026" турнирининг ҳал қилувчи финал учрашуви ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Мазкур нуфузли баҳсда фаолият олиб борадиган ҳакамларимиз рўйхати қуйидагича:

Бош ҳакам – Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар – Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками – Иброҳим Исмоилов

VAR ҳаками – Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR ҳаками – Алишер Усмонов

RAR ҳаками – Ислом Азимов

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎзФҲМ матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›