

“Икки кун олдин умумий машғулотда Азиз Турғунбоевнинг чап оёғи жароҳатланди. Клуб шифокори Олимжон Неъматов эса футболчининг жароҳати бўйича клуб матбуот хизматига маълумот берди.
Унга кўра, ултратовуш текшириш жараёнида Турғунбоевнинг жароҳати ташхиси аниқланди: болдир мушагининг узилиши. Бу жароҳат битиши ўртача 12-14 кун вақтни олади. У 5 кунлик даволанишдан кейин алоҳида шуғуланишни бошлайди”, – дейилади хабарда.



