ПСЖ Луис Энрике билан шартномани 2030 йилгача узайтирди

5 сен 2026, 10:50
ПСЖ X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бош мураббий Луис Энрике билан шартнома 2030 йилгача узайтирилганини эълон қилди.

Испаниялик мутахассис 2023 йилнинг ёзидан бери Париж жамоасини бошқариб келмоқда. Ушбу давр мобайнида Энрике қўл остида ПСЖ икки марта Чемпионлар лигаси (2024/2025 ва 2025/2026 йилги мавсумлар) ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, уч марта Франция чемпиони (2023/2024, 2024/2025, 2025/2026) ва мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, ПСЖ икки марта Франция кубогида (2023/2024, 2024/2025) зафар кучди.

Энрикенинг ПСЖ билан аввалги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди.

Ўхшаш янгиликлар