

Бироқ Сабрининг истеъфоси учун анча кутилмаган яна бир сабаб бор — бу унинг ўғлининг хулқ-атвори.
Манбанинг Тунис радиостанцияларидан бирига таяниб таъкидлашича, отаси томонидан терма жамоа штабига жалб қилинган Лямушининг ўғли Швециядан учралган мағлубиятдан кейин мухлислар билан муштлашган. Тунис футбол жамоатчилиги Лямуши ўғлининг терма жамоа штабидаги роли нимадан иборат эканлигини тушунмаяпти.
Шу сабабли, қариндош-уруғчилик (непотизм) борасида кўплаб танқидлар ва баҳс-мунозаралар юзага келмоқда. Маҳаллий футбол мутасаддилари нафақат Тунис терма жамоасининг ўйинидан, балки ўғли туфайли бош мураббий атрофида пайдо бўлган салбий имиж фондан ҳам норози.
Қайд этилишича, Лямуши истеъфога чиқарилган тақдирда Тунис терма жамоасини унинг ёрдамчиси Ваҳби Хазри қабул қилиб олади. Якуний қарор Тунис футбол федерациясининг фавқулодда йиғилишида қабул қилиниши керак.


