ПСЖ Барколяни 150 миллион еврога баҳоламоқда. "Ливерпуль”, "Арсенал" ва "Бавария" вингерга қизиқиш билдирмоқда

11 июл 2026, 23:50
ПСЖ Брэдли Барколянинг кетиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ, Париж клуби Ферран Торрес билан олдиндан келишиб олгани маълум бўлганди. Испанияликни фақат Барколя сотилган тақдирдагина сотиб олиш мумкин бўлади. 

ПСЖ 23 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича бир неча ойдан бери музокаралар олиб бормоқда — бу музокаралар жаҳон чемпионати давомида тўхтатилган эди. Барколянинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, футболчининг режалари ҳозирча номаълум. 

Франциялик вингерга "Ливерпул”, "Бавария" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда. ПСЖ уни 150 миллион еврога баҳоламоқда. 

Барколя ўтган Лига 1 мавсумида 29 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: lequipe.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›