

Унда пойтахтликлар "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида тошкентликлар сафида Эркинов ва Турдимуродовлар рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, бунга жавобан қўқонликлар ҳам икки бор аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклашга эришишди. Баҳснинг иккинчи бўлимида эса захирадан майдонга қўшилган легионер ҳужумчи Стефан Чинеду ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди ва "Пахтакор"нинг ғалабасини таъминлади.
Мазкур назорат ўйинида "Пахтакор" қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
Қувватов (Назаров), Алижонов (Насруллаев), Таҳсин, Ҳамралиев (Дилшодбеков), Саитов, Бўриев, Собирхўжаев (Мирқобилов), Бозоров (Ҳамдамов), Ибрагимов (Сайдалиев), Эркинов (Башар), Турдимуродов (Чинеду).
Маълумот ўрнида, "Пахтакор" жамоаси навбатдаги расмий учрашувини 17 июль куни Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида Тошкентнинг бошқа бир клуби – "Локомотив"га қарши ўтказади.



