UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  3 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  9

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лигаМашъал
ПРО-Лиганинг якунига етган 3-тур ўйинларига кўра, қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Навбат, голларга етиб келди. Футболда голлар ўзига яраша жозиба бағишлайди. Стадионга келган ҳар қандай ишқибоз севимли жамоасидан голлар кутади. Аммо гол уриш ҳар доим ҳам осонликча амалга оширилмаслиги ҳам турган гап.

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳидаги 4та ўйинда жами 11та гол қайд этилди. Шундан 4тасини мезбонлар киритган бўлса, қолган 7та тўп меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилди. Бундан кўриниб турибдики, меҳмонларда сермаҳсуллик нисбатан юқори бўлди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 4та гол қайд этилди. Иккинчи бўлимда сермаҳсуллик ортди ва мухлислар яна 7та голга гувоҳ бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 4-дақиқада қайд этилди. “Андижон” ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев “Хоразм” дарвозасига тезкор тўп киритиб, жамоасининг ғалабасига салмоқли ҳисса қўшди.
Аксинча ушбу турда энг сўнгги гол дея 90+3-дақиқада “Орол” дарвозасига киритилган тўп қайд этилди. “Сурхон” ҳужумчиси Низом Норов ушбу голга муаллифлик қилди.
3-турда энг кўп гол урган жамоа “Сурхон” бўлди. Термизликлар сафарда “Орол” дарвозасига 4та тўп киритди. Нукусликлар эса аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлди.

Ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган жамоалар – “Истиқлол” ва “Машъал” бўлди. Эътиборлиси ушбу жамоалар сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

3-тур ўйинларини бошқариб борган ҳакамларнинг учтаси пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан иккитаси аниқ амалга оширилган. Хусусан “Орол” ҳужумчиси Наврўзбек Ҳаипов “Сурхон” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик нуқтадан адашмади. Шунингдек “Истиқлол” сардори Абдухолиқ Қурбонов сафарда “Норин” дарвозасини пенальтидан ишғол этиб, жамоасига уч очко келтирди. Самарқандда кечган “Динамо” – “Машъал” ўйинида бош ҳакам Аскер Нажафалиев учрашувнинг 28-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ундан “газчилар” етакчиси Сардор Раҳмонов аниқ фойдалана олмаган. Аммо шунга қарамай, марказий ҳимоячи кейинроқ “Динамо” дарвозасини аниқ нишонга олди. Эътиборлиси унинг голи “Машъал”га сафарда ғалаба келтирди.

3-турда битта автогол кузатилди. “Орол” ҳимоячиси Ислом Сейтназаров “Сурхон”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Бу эса меҳмонларнинг танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишига замин яратди.

Ушбу турда дублга эришган футболчилар 2тани ташкил қилди. “Андижон” ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев “Хоразм” билан ўйиннинг биринчи таймида икки бор ишғол этишга эришди. “Сурхон” футболчиси Низом Норов ҳам сафарда “Орол” дарвозасига 2та гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.  

3-турда гол урган футболчилар
1. Наврўз Ҳаипов (пен) – “Орол”.
2. Ислом Сейтназаров (автогол) – “Орол”.
3. Фарҳод Тожиев – “Сурхон”.
4. Низом Норов (2та) – “Сурхон”.
5. Абдухолиқ Қурбонов (пен) – “Истиқлол”.
6. Шаҳбоз Жумабоев (2та) – “Андижон”.
7. Суннатилла Мамадалиев – “Андижон”.
8. Қадамбой Нурметов – “Хоразм”.
9. Сардор Раҳмонов – “Машъал”.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика