"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда

Aslanov Jasurbek
31 дек 2026
Championat.Asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, футболчиларга пулларини фақат маошнинг ярмидан воз кечиш шарти билан олиш таклиф қилинган.

Шу билан бирга, клуб ходимларига пул амалда тўланмаяпти. Ходимлар прокуратурага мурожаат қилиш ниятидалар.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда "Олимпик" молиявий сабаблар туфайли Про-лиганинг сўнгги тури доирасидаги "ФарДУ"га қарши ўйин учун Фарғонага бора олмаган, шу сабабли клубга техник мағлубият ёзилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia