UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Мбаппе жароҳат олди  2 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  0 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  3 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  5 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  11 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  3 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  7 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  7 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  8 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1

Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак" Янгиликлар

Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"

Геннадий Орлов шарҳловчилик касбининг "учта асоси" ҳақида гапириб ўтди.

"Шарҳловчилар яхшиланди, лекин фамилияларни айтишни хоҳламасдим. Акс ҳолда: "Орлов фалончига қарши" деган сарлавҳалар пайдо бўлади. Бу керак эмас. Мен шунчаки ҳамкасбларимга касбимиз таянадиган ўша учта асосни эслатиб ўтмоқчиман.

Биринчиси – бу рус тили. Сўзлардаги нотўғри урғуларнинг кўплиги қулоққа ёқмайди. Инобатга олинг, шарҳловчилар, сизни филологлар ҳам, рус тили ўқитувчилари ҳам ва, айниқса, болалар тинглашади. Совет телевидениесида барча йўналишлар бўйича жиддий танлов бўларди. Шунинг учун ҳам бошловчилар, дикторлар тўғри гапиришарди. Ҳеч ким хато талаффуз қила олмасди, ҳозир эса ҳатто федерал каналларда ҳам буни тез-тез эшитяпман. Бу Горбачёв давридан бошланган. Михаил Сергеевич кўп гапирарди, лекин рус тилида – ёмон гапирарди. Айтганча, Володя Стогниенконинг рус тили яхши. У ҳозир Okko'да спорт бўйича раҳбар ва ходимларни йўналтириб тургани кўриниб турибди. Ушбу платформа туфайли бизда яна бир гуруҳ қизиқарли шарҳловчилар пайдо бўлди.

Иккинчиси. Футбол репортажи жанри футбол майдонида нима содир бўлаётгани ҳақида гапиришни назарда тутади. Бизда эса баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар юз беради. Табиийки, ҳамма ўйинларга, репортажларга тайёргарлик кўради – баракалла. Интернет кўплаб имкониятларни очмоқда. Лекин совет шарҳловчиларида ҳам қоида бор эди: қисқалик – талантнинг синглиси. Эфирда кераксиз сўзлар (сўз мусори) кўп бўлмаслиги керак. Сен ўйиннинг нозик жиҳатлари ҳақида гапиришга ҳаракат қил – энг муҳими шу!

Учинчи асос – хайрихоҳлик. Мен доимо буюк Николай Николаевич Озеров 1973 йилда менга очиб берган машҳур формулани тарғиб қиламан. ЎҲЖ – ўзаро ҳурмат жамияти. Эфирда шарҳловчилар ўртасидаги бундай муносабат айниқса муҳим. Телевизор қаршисида хушмуомала одамлар ишлаётгани томошабинларга ёқади.

Шубҳасиз, бизнинг ишимизда мавзуни билиш жуда муҳим. Аммо ҳатто хизмат кўрсатган спорт усталари Маслаченко ва Майоров ҳам ҳеч қачон мураббийларга ақл ўргатишга йўл қўйишмаган. Бу тақиқланган иш ҳисобланарди. Бугун мен гўёки тактика нотўғри танланган деган даъволарни эшитсам: "Ўртоқ шарҳловчилар, одоб сақланг, бундай қилиш керак эмас. Сизнинг вазифангиз бошқа – футболни тарғиб қилиш", деб ҳайқиргим келади. "Мазали" вазиятларни илғаб олиш керак, лекин камчиликлар ҳақида ҳам гапириш лозим – айнан ким хато қилганини", – деди Орлов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
31 дек 19:14:08
Туйгун
Узбекистон кубогини шархлаган шархловчи хар томонлама савияси паст ундан ташкари бир натсис ифлос одамлигини курсатиб куйди
   
31 дек 19:00:16
Лутфулла
Туғри айтган, бахзида шархловчилар "захирадан тушган футболчи асосийда таркибдаги футболчини олмаштирди" деб гапиради. Мураббий олмаштирмайдими деган савол туғилади. Хозирда рус шархловчиларининг фразаларини узбек тилига таржимо қилиб ишлатиябди. Айнан қайси сузлар эканлиги хозир ёдимда эмас. Лекин, қайси рус шархловчисидан кучирганлиги уйин вақтида билинади.
   
31 дек 18:07:17
ishonch
Энди футбол инглизларники "оут", "офсайд" шунга ўхшаш атамаларни ишлатиш нотўғри бўлмаса керак деб ўйлайман. Масалан миллий кураш бутун дунёда "ёнбош", "ҳалол", "гилам" атамалар билан аталади. Эмоционал, адекват шунга ўхшаш на ўзбекчада на футболга оид бўлмаган сўзлар кўпайгандан кўпаймоқда. Миллийлигимизни, тилимизни йўқотмайлик деб, қанчадан қанча ташвишлар бўлишига қарамасдан оммавий ахборот ҳодимлари бу уринишларга ўзлари тўғаноқ бўлмоқда. Хаммасини тартибга солиб турилмаса ҳар ким ўз билганича иш тутади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика