"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин

Administrator
31 дек 2026
"Челси" январь ойида натижалар яхшиланмаса, Энцо Марескага чиқиш эшикларини кўрсатади.

"Челси" бош мураббийи Энцо Маресканинг истеъфога чиқарилиш хавфи мавжуд. Лондон жамоаси сўнгги тўққизта ўйиннинг атиги иккитасида ғалаба қозонди. Кеча "кўклар" АПЛнинг 19-турида "Борнмут" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Sky Sports хабар беришича, италиялик мутахассис 2026 йилни жамоа бош мураббийи лавозимида бошлайди, бироқ яқин орада натижалар яхшиланмаса, у январь ойининг охиригача бу лавозимни сақлаб қолиши даргумон.

Айни пайтда "Челси" 30 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаган.


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sports