

Лондоннинг "Челси" жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео ўз фаолиятини давом эттириш мавзусида фикр билдирди.
— Сиз доимо мураббий бўлишни хоҳлаганмисиз?
— Йўқ. Футболчилик фаолиятим давомида бу ҳақда ўйламаганман, ҳатто уни тугатганимдан сўнг ҳам бунга ишончим комил эмас эди. Бу режалаштирилмаган эди.
— Нима учун сўнгги пайтларда Англияда мураббийлик қилмадингиз?
— "Астон Вилла"дан кейин футболда турли ролларда ўзимни синаб кўрдим ва ҳаётимда яхши мувозанат топдим. Ҳали ҳам таклифлар оламан, аммо улар илгаригидан камроқ. Ҳозир қилаётган ишимдан жуда мамнунман.
— Сиз учун мураббийлик ҳаётингизнинг ёпиқ саҳифасими?
— Йўқ, асло ундай эмас. Шунчаки, ҳозирда бу соҳада фаол иш қидириш билан шуғулланмаяпман. Аммо келажакда нима бўлишини ким билади?" — дея Ди Маттеонинг сўзларини келтиради Livesport Daily нашри.



