Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси
30 дек 2025 17:55
Янгиликлар
Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси
ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия 2025 йил якунларига кўра Грузияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда Париж клуби матбуот хизмати маълум қилди.
24 ёшли футболчи ушбу унвонга бешинчи марта сазовор бўлиб, Каха Каладзенинг рекорд натижасини такрорлади.
Кварацхелия 2025 йилда ПСЖ билан Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда Қитъалараро Кубогини қўлга киритди. Шунингдек, у аввалги жамоаси "Наполи" билан Италия чемпионати ғолиби бўлди. Кварацхелия 2025 йилнинг январь ойида "Наполи"дан ПСЖга ўтган эди.
Хвича 2024/25 йилги мавсум ПСЖ ва "Наполи" сафида 51 ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 11 та голли узатма қайд этди. У жорий мавсум француз жамоасида 21 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар