

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Моуриньюнинг "Бенфика" билан шартномасида тахминан 6 миллион евро миқдорида товон пули банди бўлган. Ушбу банднинг амал қилиш муддати мавсум тугаганидан кейин 10 иш куни ўтгач. Хабар қилинишича, "Реал" Моуринью билан аллақачон келишиб бўлган, бироқ клубдаги президентлик сайловлари сабабли ушбу бандни вақтида фаоллаштира олмаган.
Мадрид клубида президентлик сайловлари якшанба куни, 7 июнда бўлиб ўтади. Амалдаги президент Флорентино Пересдан ташқари, унда 37 ёшли тадбиркор Энрике Рикельме ҳам иштирок этмоқда.



