AS Моуриньога маъқул келмаган ва бу трансфер ойнасида "Реал"ни тарк этадиган футболчилар номини маълум қилди

27 июл 2026, 08:20
Айни дамда Мадриднинг "Реал" клуби янги бош мураббий Жозе Моуриньога тўғри келмайдиган футболчини сотишга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда "AS" хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Реал" ҳимоячи Рауль Асенсио ҳамда ҳужум чизиғи футболчилари Гонсало Гарсия ва Франко Мастантуоно билан хайрлашмоқчи. Таъкидланишича, Асенсио вазиятни ўзгартиришни ва клубда қолишни хоҳлайди, аммо бу вариант мураккаб деб ҳисобланмоқда. Агент Жорже Мендеш ҳимоячи учун аллақачон янги клуб қидирмоқда

Бундан ташқари, ярим ҳимоячилар Браим Диас ва Эдуардо Камавинга ҳам Моуриньонинг келаётган мавсум учун асосий таркиб ўйинчилари доирасига кирмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›