

Музокаралар доирасида футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қаратилган “Икки мамлакат – бир чемпионат” номли махсус давлатлараро дастурни ҳаётга татбиқ этиш белгилаб олинди.
Ушбу ташаббус ҳар икки давлат ўртасидаги спорт алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ёшлар футболини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этишга хизмат қилади.



