Португалия ва Роналду нимчорак финалда

Narzulla Saydullayev
3 июл 2026, 06:21
ЖЧ-2026 1/16 финали доирасидаги Португалия - Хорватия ўйини бўлиб ўтди.


1-бўлимда катта устунлик қилган Португалия гол ура олмади. Дастлабки 45 дақиқаликда бирорта аниқ зарба бера олмаган Хорватия эса 2-таймда ўйинни кескин ўзгартириб юборди ва жами 6 та аниқ зарба берди. Ҳисобни ҳам Модрич ватандошлари очишди.

Қолган вақтда Роналду ва Рамуш ўз голлари билан камбэкни таъминлашди. Ўйиннинг охири драмага айланиб кетди. Хорватларнинг 90+10-дақиқада урган голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

Бразилия, Англия ва энди Португалия камбэк билан 1/8 финалга йўл олишди.


Лука Модрич учун бу терма жамоа либосидаги охирги ўйин бўлди.


1/8 финалда Португалияни Испания кутиб турибди. Катта афишали зўр ўйин бўлади.

Португалия - Хорватия 2:1
Голлар: 53' Перишич (0-1), 68' Роналду (пенальтидан, 1-1), 90+4' Рамуш (2-1).

Португалия: Диогу Кошта, Канселу, Диаш, Вейга, Мендеш, Витинья, Невеш, Бруну Фернандеш, Нету, Леау, Роналду.

Хорватия: Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Перишич, Модрич, Ковачич, Сучич, Батурина, Влашич, Будимир.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia