UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми? Янгиликлар

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми?

Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлиганинг 10-турида "Металлург"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ўйин учун "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керак. Агарда ПФЛ расмий сайтига қарасангиз шундай. Аслида эса техник мағлубият ёзилишига сабаб йўқ. Чалкашиб кетдингизми?

Кеча мен ҳам чалкашиб кетдим. Гап шундаки, кечаги ўйиндан олдин "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ҳисобида 4та сариқ карточка бор эди. Регламентга кўра футболчи "Металлург" билан ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ футболчи қайдномадан ўрин олди ва баҳс охирида ҳатто майдонга ҳам тушди.

Бироқ ярим соатча вақт кетказиб, ўйиннинг тўлиқ видеоларини кўриб чиққанимдан кейин Қиличевда сариқлар сони 4та эмас, 3та экани ойдинлашди. 1-турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Қиличев сариқ карточка олмаган (ўша дақиқада Аббос Ғуломов огоҳлантирилган). Ўйиннинг расмий, ҳакамлар тўлдирадиган протоколида ҳам шундай қайд этилган. ПФЛ сайтида эса ҳозир ҳам Қиличевда 4та сариқ карточка турибди.




Шахсан ўзим статистика билан шуғулланишим боис расмий протоколни электронлаштириш (сайтга жойлаштириш) қанчалик қийинлигини биламан. Биргина, кичкинагина хато мана шундай катта хатоларни келтириб чиқаради. Бу худди минора қуришдек гап, биргина ғиштни нотўғри қўйсангиз қулаб тушади.

Йил бошида клуб матбуот хизмати вакиллари иштирокидаги семинарга борганимда илк бор ПФЛга мурожаат қилгандим: "Илтимос ҳакамлар тўлдирадиган расмий протокол расмини ёки ПДФ вариантини сайтга жойлаштиринглар, шунда сариқ карточкаларни текшириш жараёнида ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлмайди. Чунки юқорида айтганимдек сайтга киритишда истайсизми ёки йўқми хато бўлади. Расмий сайтдаги хато катта оқибатларга олиб келиши мумкинлиги барча яхши билади.

Ўтган йил худди шундай ҳолат Марко Станоевич билан содир бўлганди.

Ундан кейин ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? номли мақола ҳам чиққанди.

Мана бу йил ҳам шундай нарса содир бўлмоқда. ПФЛ вакиллари бу сафар протоколларни ўзини сайтга жойлаштириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришларини сўраб қоламан. Агар протоколда қандайдир сирли жойи бўлса майли у жойини беркитиб расмга олинг ва оммага очиқ ҳолда тақдим этинг. Ишонинг мана шу ҳаракатингиз билан янада шаффофлашган бўласиз!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика