ПФЛ 2027 йилги мавсум тақвими лойиҳасини клубларга тақдим этди

4 окт 2026, 13:51
2 октябрь куни Лига 2027 йилги тақвим лойиҳасини клубларга тақдим этди.

Ишчи режа бўйича Суперлига 26 феврал куни старт олади, сўнгги тур эса 11-12 декабрь саналарига тўғри келади. Плей-офф учрашувлари 16-19 декабрь кунларига режалаштирилган.

Навбатдаги мавсум учун қишки трансфер ойнаси 21 декабрда старт олади ва 22 февралга қадар давом этади. Ёзги трансфер ойнаси эса 6 июль — 21 август саналарини қамраб олади.

503900.jpg345a3c98-ae43-4435-9c13-6489119d4853-b35021ff-3736-4337-bb69-fbbf6c9027ef.jpg

Лига режасига кўра, Суперлига учрашувлари умумий ҳисобда 89 кунни банд этади. Шунинг 74 куни жума, шанба, якшанба кунларига тўғри келиб, учрашувларнинг катта қисми дам олиш кунларида бўлиши таъминланади. Фақатгина 15 кун давомидаги учрашувлар ҳафта ўртасида ўтказилади.

99965321-9db8-40ea-9fb9-108a58bf3974-26aafd02-af73-4dcd-81c5-c4cda0c14ab7.jpg

Тақвим шакллантиришда Лига 2027 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган икки катта мусобақа — ОФК U-17 Осиё кубоги ҳамда ФИФА U-20 жаҳон чемпионатини инобатга олишга ҳаракат қилди. Мазкур давр давомида футбол стадионлари, трансляция билан боғлиқ муаммолар вужудга келиши эҳтимоли мавжуд. Шундан келиб чиқиб, Суперлига учрашувлари имкон қадар мазкур давр билан кесишмаслиги таъминланган.

015abb36-4855-4da3-a68f-2d24a25472c4-727139f2-af49-4df8-8b58-7e69bdf430a1.jpg

Маълумот учун, Лига ўз одатига кўра тақвим бўйича ўз ишчи режасини мавсум стартига ярим йил муддат бор вақтда тайёр ҳолатга келтиради. Бунда, ФИФА ва ОФК мусобақалари учун ажратилган саналар инобатга олинади. Шунга қарамай, аввалдан режалаштирилмаган айрим ҳолатлар Суперлига тақвими режаси кескин ўзгариб кетишига сабаб бўлади. Жумладан, CAFA Натионс cуп мусобақасининг ФИФА кунларидан чиқиб кетиши, миллий терма жамоанинг режадан ташқари ўқув-машғулот йиғинлари сабаб ички чемпионатда катта танаффуслар юзага келишини бунга мисол тариқасида келтириш мумкин.

Юқоридаги масала юзасидан Лига доим Ассоциация билан мулоқотлар олиб боради. Шундан келиб чиқиб, биз Ассоциациядан ўзининг 2027-йилги мавсум учун режаларини аввалдан тақдим этишини сўраймиз. Лига миллий жамоалар манфаатларидан келиб чиқиб ва албатта ФИФА низомларидан максимал даражада четлашмаган ҳолатда ўз ишчи режасига ўзгартиришга тайёр. Биз миллий чемпионат учрашувларига ҳам худди шу каби ҳурмат кўрсатилишидан умидвормиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›