

Бугун Нидерландия миллий жамоаси ўз майдонида Сербия билан беллашади.
"Футболдаги энг қийин нарса - беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қиладиган жамоага ҳужум қилиш. Биз тўпни тез ҳаракатлантиришимиз талаб этилади. Бу осон эмас, лекин ҳаракат қиламиз. Биласизми, тарихдаги энг кучли "Барселона" ҳам рақибларнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишга қийналган" - деди Хави матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис август ойида Нидерландия миллий жамоаси бошқарувини ўз қўлига олганди.
Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.



