Перес Моуриньюни "Реал"да кўришни истайди
16 янв 15:42
Янгиликлар
Перес Моуриньюни "Реал"да кўришни истайди
"Реал" президенти Флорентино Перес "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньюни пойтахт клубининг бош мураббийи сифатида кўрмоқчи.
Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, спорт функционери португалиялик мутахассис агар ҳозирги жамоасини тарк этса, унинг номзодига мурожаат қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги финалидаги (2:3) мағлубиятдан сўнг Хаби Алонсо пойтахт клуби бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига Альваро Арбелоа тайинланган бўлиб, унинг қўл остида "қаймоқранглар" мамлакат Кубоги 1/8 финалида "Альбасете"га имкониятни бой берди (2:3).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар