Эшитдик-да! Ўзбекистон U–23 терма жамоаси бош мураббийсиз Словения йиғинига жўнаб кетди

Оқил Абдубарноев
1 июн 2026, 20:51
Шунингдек, таркибга жалб этилган бир нафар футболчи Тошкентда қолган.

Ўзбекистон U–23 терма жамоаси июнь ойида Словенияда ўқув–машғулот йиғинларини ўтказиш ҳамда АҚШ ва Японияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш учун бугун учиб кетди.

Вакилларимиз мазкур сафар олдидан Миллий футбол марказида йиғинга киришган эдилар.

Жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ушбу йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди. Championat.asia сайти маълумотларига кўра, кутилмаган ташкилий муаммо сабабли бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг ўзи ва терма жамоа ҳимоячиси Дилшод Абдуллаевга виза чиқмай қолди. Шу боис улар Словенияга жамоа билан бирга учиб кета олишмади.

Май–июнь ойларидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

  • Дарвозабонлар: Самандар Муратбаев ("Насаф"), Максим Муркаев ("Пахтакор"), Умар Рустамов ("Олимпик MobiUz").

  • Ҳимоячилар: Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), Дилшод Муртазоев ("Насаф"), Ғиёсжон Ризақулов ("Қизилқум"), Қувончбек Хушвақтов ("Насаф"), Наримон Аҳмаджонов ("Бунёдкор"), Диёрбек Абдуназаров ("Насаф"), Рўзибой Файзуллаев ("Олимпик MobiUz"), Саидхон Ҳамидов ("Олимпик MobiUz"), Ислом Анваров ("Бунёдкор").

  • Ярим ҳимоячилар: Равшан Хайруллаев ("Бухоро"), Рустамбек Фомин ("Нефтчи"), Муҳаммадали Реимов ("Локомотив"), Саидумархон Саиднуруллаев ("Металлург"), Сардор Баҳромов ("Насаф"), Оллоберган Каримов ("Соғдиёна"), Азизбек Тўлқинбеков ("Бунёдкор"), Жўрабек Жўраев ("Олимпик MobiUz"), Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо"), Асилбек Жумаев ("Нефтчи"), Шамсиддин Турсунмуҳаммадов ("Бунёдкор").

  • Ҳужумчилар: Сардор Ҳошимов ("Сўғдиёна"), Шодиёр Шодибоев ("Локомотив"), Фирдавс Абдураҳмонов ("Динамо"), Нурлан Ибраимов ("Локомотив"), Амирбек Саидов ("Сўғдиёна").

photo_2026-05-28_18-23-47.jpg

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси йиғин доирасида АҚШ ва Японияга қарши ўйинларда майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›