UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов Янгиликлар

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов

Бир неча кундан сўнг Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун курашда турдан турга интрига ошиб бораётганини, қолган жамоаларда ҳам бу борада имконият юзага келганини кўришимиз мумкин. 

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди ва жамоаларнинг имкониятини баҳолади. 

- Жорий йилги мавсумда чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этади, деб ўйлайман. Бир неча тур олдин "Пахтакор"нинг чемпион бўлиш имконияти юқори эди. Сўнгги учта турда жамоанинг етти очко йўқотиши унинг рақобатчиларига яхшигина имконият берди, дейишим мумкин. Шунга қарамасдан, "шерлар"да олтин медаллар учун курашда имконият юқорироқ. Сўнгги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказган "Пахтакор" Про лигага тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган "Турон" билан учрашади. Бу ўйиндаги ғалаба жамоага йўқолган ишончни қайтариб бериши мумкин. 

- "Навбаҳор" бешта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг "Турон"ни осонликча ютиб, ишончни ошириб олди. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" устун. Шу фактор ҳам пойтахт клубининг имкониятини оширади. Тўғри, охирги ўйинларда "Пахтакор"да муаммолар бор. Айниқса, марказий ҳимоячилар ҳар бир ўйинда хатога йўл қўймоқда. Иккинчи даврада жамоага таклиф қилинган легионерлар ҳам ишончни оқлаётгани йўқ. Бир нарсани айтиш керак, "Пахтакор" рақобатчиларида тақвим мураккаброқ. "Нефтчи" ва "Насаф" Наманганда қийин ўйинлар ўтказишади. Бу жамоалар ҳам охиригача курашиши табиий. Бу борада "Нефтчи" ва Левченкога қойил қолмасдан илож йўқ. "Навбаҳор" эса кетма-кет иккинчи йил чемпионликка асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Жамоанинг ажойиб мухлислари чемпионликни соғинишган. Улар чемпионликни кўришга муносиблар. 

- Рўзиқул ака Бердиевни мураббий ва инсонийлик жиҳатларини ҳурмат қиламан, аммо "Насаф"нинг муҳим ўйинларда очко йўқотиб қўйиши имкониятларни пасайтириб юбориши мумкин. Қўшимчасига айтиш керакки, "аждарлар"ни рақобатчилари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" майдонида синов кутмоқда. Барчанинг вазиятини кўриб чиқиб, кетма-кетликда айтадиган бўлсам, "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Насаф" чемпионлик учун курашади. Бу йўлда ҳар бир жамоага омад тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика