

"Шерлар" "Сурхон" етакчиси Стивен Чинеду билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Маълумот учун, 26 ёшли футболчи "Сурхон"га йил бошида келиб қўшилганди. У жамоа сафида жами 14 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 2 та ассист бор.



