"Ўзимизга кела олмадик". Туркия мураббийи Монтелла — Италиядан учралган йирик мағлубият ҳақида

29 сен 2026, 10:15
Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Италияга қарши ўз майдонидаги ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг (1:4) ўз фикрларини билдирди.

"Икки ярим йил олдин бу жамоа C лигасида ўйнаётган эди. Ҳозир эса биз А лигасида ўйнаяпмиз. Албатта, кетма-кет бир нечта учрашувда бундай даражадаги рақибларга қарши туриш қийин. Аммо агар биз ушбу даражада курашмоқчи бўлсак, бунга мослашишимиз керак.

Учрашувнинг иккинчи ярмида биз жавоб қайтардик, аммо голимиздан сўнг дарҳол яна гол ўтказиб юборганимизда, қайта ўзимизга кела олмадик. Ўз кучимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда, кейинги ўйингача нимани яхшилаш мумкинлигини таҳлил қилмоқчимиз.

Агар бунга узоқ муддатли футбол лойиҳаси сифатида қарайдиган бўлсак, биз янги футболчиларни ҳам жалб этмоқдамиз. Шу сабабли биз янги ўйинчиларни дарҳол майдонга тушира олмаймиз. Ўйлайманки, биз уларни терма жамоа таркибига босқичма-босқич киритишимиз ва айнан шу йўл билан уларнинг ўсишига ёрдам беришимиз керак", — деди Монтелла УЕФА расмий сайтига.

Туркия терма жамоаси икки ўйиндан сўнг очко тўплай олмади ва УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 1-гуруҳи турнир жадвалида сўнгги — тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 2 октябрь куни Монтелла жамоаси ўз майдонида Бельгия терма жамоаси билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›