U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Ямайка учрашувини аёл ҳакамлар бошқариб боради

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2026, 22:28
Қатарда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Ямайка учрашувини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.

Мазкур учрашувни испаниялик аёл ҳакам Олац Ривера Ольмедо бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Элиана Фернандес Гонсалес ва Ирагарце Фернандес Эсесумага ёрдам беради.

Ривера 2022 йилдан буён ФИФА ҳаками ҳисобланади. У Қатардаги жорий жаҳон чемпионатининг 1-турида Жанубий Корея – Уганда учрашувини ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки турда Кот-д'Ивуарга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Ямайка Италияга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia